9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Экология вазирлиги Тошкент ҳавосининг ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди

Қайд этилишича, баҳор ва ёз ойларида эса, асосан, ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлган кунларда, кўп ҳолатларда минтақага чўлланиш ва қурғоқчилик таъсирида табиий чанг кириб келиши оқибатида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси ошиши кузатилади.

Бугунги кун ҳолатида эса мазкур ифлосланиш ёғингарчиликдан кейин ҳосил бўлган кам миқдордаги туман, шунингдек, конвексия жараёни, яъни нам ҳаво оқими кириб келишидан олдинги ҳавонинг пастдан юқорига кўтарилиши омили сабаб юз бераётганини кузатиш мумкин.

«Ўзбекистонда ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташламалари) омиллар билан боғлиқ. Кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит яратади», дейилади вазирлик хабарида.

Мамлакатнинг табиий хусусиятлари (қуруқ иқлим, қумли ва гилли тупроқ) сабабли атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар — чанг миқдори юқоридир. Бугунги кунда Жаҳон банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг ҳаво сифатини баҳолаш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасидаги ўрганишлар ҳамда дастлабки ҳисоботга асосан, Тошкент шаҳрида PМ2.5 майда дисперс заррачаларининг шаклланишида табиий чанг — 36 фоиз, иссиқлик таъминоти — 24 фоиз, транспорт воситалари — 16 фоиз, саноат корхоналари — 13 фоизни ташкил этиши кўрсатилган.

Хусусан, бугун, 17 май соат 9:00 ҳолатига кўра, атмосфера ҳавосидаги PМ2.5 майда дисперс заррачалари миқдори 66 мкг/м³ ни ташкил этган. Сўнгги йилларда Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосининг пастки қатламида (100-150 метргача) ҳарорат инверсияси (ҳаво ҳароратининг баландликка қараб ортиб бориши) вужудга келиши кузатилмоқда. 

Ҳарорат инверсияси ҳавонинг вертикал ҳаракатларига тўсқинлик қилади, натижада майда заррачали PМ2.5 майда дисперс заррачалари концентрацияси ошиб боришига сабаб бўлади. Куз-қиш мавсумида иссиқлик таъминоти тизимида ёқилғи сифатида кўмир ва мазутдан фойдаланиш натижасида доимий равишда узлуксиз майда заррачали PМ2.5 майда дисперс заррачалари концентрацияси ошиши ҳолати кузатилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбек  мумтоз  адабиёти  анъаналари  йўналишида ёзилган  янги  достон

Яқинда, Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берганидек,  Президент Шавкат Мирзиёев, Озарбойжонга қилган ташрифи вақтида,  Боку шаҳрида ўзига ажратилган...

Больше похожих статей

×