ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида мунтазам тадбирлар ўтказилмоқда.
Маълумотларга кўра, Қўшработ туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Н.Х. гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган.
Вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Н.Х.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 10 кг. 395 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат бўйича Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.
Яна бир ҳолатда ДХХ вилоят бошқармаси томонидан Ургут туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган Х.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Х.Ж.нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда уй ертўласида 600 грамм бўлган опий гиёҳвандлик воситаси кўмилган ҳолда сақлаб келинаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.