32.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

Сурхондарёда 5 кишининг ўлимига олиб келган автоҳалокат юз берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 5 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокатдан сўнг олинган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда darakchi.uz хабар қилди. 

Хабар берилишича, 2024 йил 12 май куни соат 10:30 ларда фуқаро Д.Ш бошқарувидаги “Tracker” русумли автомашинасида Шеробод тумани, “Узунсой” маҳалласидан ўтувчи  “М-39” автомобиль йўлининг 1371 км.да “Тошкент-Шеробод”  йўналишида ҳаракатланаётганида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган фуқаро С.Қ.га тегишли “Зил-130“ русумли, юк автомашинасининг орқа қисмига урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Оқибатда ҳайдовчи ва 59, 70, 44 ва 50 ёшда бўлган тўрт нафар йўловчи аёл вафот этган.  

Икки киши воқеа жойида, уч киши шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 12 май куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×