- Advertisement -
Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Ташриф дастуридан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилишида иштирок этиш, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан танишиш ўрин олган.