Учрашув кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон президенти Асиф Али Зардорий қабулида бўлди. Бу ҳақда вазир Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Унга кўра, учрашув кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинган.
«Покистон Президенти Асиф Али Зардорий жаноби олийлари томонидан қабул қилинганимиздан ғоят мамнунмиз. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг самимий саломларини етказдик. Икки томонлама муносабатларимизда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон — Покистон алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз. Биз давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни рағбатлантирамиз», деб ёзади Бахтиёр Саидов.