- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.