- Advertisement -
Ижтимоий тармоқларна Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган мебель цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида видео хабарлар тарқалди.
ФВВнинг маълум қилишича, ёнғин 8 май куни соат 11:25 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафир кўчасида мебель ишлаб чиқариш корхонасида содир бўлган. Бу ҳақида ФВБга хабар тушган.
Манзилга соат 11:30 ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозир вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда . Ёнғинга жами 11 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқлиги ҳақида хабар берилди.