8 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Ўрта бўғин судларида апелляция ва кассация тартибида иш юритишнинг ҳуқуқий асоси яратилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов «Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди:

Пленум қарорида қонуний кучга кирмаган суд қарорларини шикоят ёки протест асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида қайта кўришнинг асосий жиҳатлари, иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда судларда ягона амалиётни шакллантиришга оид муҳим тушунтиришлар ҳам ўз ифодасини топган.

Қонун талабига кўра, апелляция, кассация шикояти берган шахс суд ҳужжати чиқарилгунига қадар шикоятдан воз кечишга, прокурор протестни чақириб олишга ҳақли.

Пленум қарорида апелляция, кассация шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома билан бир вақтда бошқа, мисол учун суд харажатларини тўлашни кечиктириш, суд ҳужжатларининг ижросини тўхтатиб туриш, дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақида илтимосномалар келиб тушган ҳолларда дастлаб шикоят бериш муддатини тиклаш масаласини ҳал этиш борасида ҳам зарур тушунтиришлар берилди.

Янада муҳими шундаки, Пленум қарорида ҳал қилув қарори бекор қилинганда апелляция, кассация инстанцияси суди хусусий ажримнинг қонунийлиги ва асослантирилганини, гарчанд унинг устидан шикоят (протест) келтирилмаган бўлса ҳам, текшириш ва уни бекор қилишга ҳақлилиги борасида долзарб раҳбарий кўрсатмалар берилган. Ушбу тушунтириш бугунги кун амалиётида учраётган айрим муаммоларга амалий ечим бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×