- Advertisement -
Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмологик кузатишлар ва тадқиқотлар миллий илмий маркази маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 09:12 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Олмаота шаҳридан 194 км жануби-шарқда жойлашган. Табиий ҳодисанинг манбаи 10 км чуқурликда бўлган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.