Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди.
Бунда юридик шахслар томонидан электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш учун рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилган ҳолда, 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Энергетика вазирлигининг буйруғига мувофиқ «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергоинспекция» қувватлантириш станцияларини тармоққа улаш учун рухсат олиш жараёнларини белгиланган муддатларда келишиб берилишини таъминлайди.
Аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишга хизмат қилувчи мазкур турдаги фаолиятлар Энергетика вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланиб келмоқда.