- Advertisement -
Россиянинг Киров шаҳри полицияси Ўзбекистонда одам савдосида гумонланаётган 21 ёшли мигрантни қўлга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб “Lenta” хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, эркак давлатлараро қидирувда бўлган. Россия ҳудудида у Ўзбекистон тергов органларидан яшириниб юрган. У қизни сотгани учун қидирувда бўлганини полицияга тан олган.
Қайд қилинишича, Бухорода унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси («Одам савдоси») билан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Қул савдогарининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда”,–дейилади хабарда.