Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатларининг тажрибасини ўрганди.
Европа Иттифоқи мамлакатларида тижорат банклари томонидан анъанавий кредитлашдан ташқари бир қанча муқобил молиялаштириш манбалари ҳам мавжуд.
Кооператив банклар кўпинча қишлоқ аҳолисига яқинроқ бўлиб, нисбатан яхшироқ шартларни тақдим этади (паст фоиз ставкалари, гаровга қўйиладиган талабларни камайтириш).
Шундай қилиб, Словенияда дастлаб кооператив банкларнинг ривожланиши натижасида юзага келган Словения Ер банки (Deželna Banka Slovenij) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига ихтисослашган энг йирик молия институти ҳисобланади.
Кредит уюшмалари фермерларга тижорат банклари маъқуллашдан унчалик манфаатдор бўлмаган кичик кредитлар беради. Уюшмалари мослашувчанлик ва мижозларга индивидуал ёндашув билан ажралиб туради.
Руминияда кредит уюшмалари кичик фермерлар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Жами 3 миллионга яқин аъзо бўлган 3 мингга яқин кредит уюшмалари мавжуд.
Руминия ва Болгарияда микрокредит ташкилотлари кичикроқ фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади. Улар микрокредитлар қисқа муддатга беради (айланма маблағлар, инвестициялар). Шу билан бирга, улар қишлоқ жойларда кенг филиаллар тармоғига эга бўлиб, кредитлашнинг соддалаштирилган тартибларига эга.
Ипотека ассоциациялари ва пенсия жамғармалари ҳам қишлоқ хўжалигини молиялаштиришда муҳим рол ўйнайди. Бунга Швеция ва Дания мисол бўла олади.