34.7 C
Узбекистан
Суббота, 5 июля, 2025

Қозоғистонда ишлаш мақсадида келаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси Қозоғистонда ишлаш мақсадида келаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирди.

Қайд этилишича, сўнги вақтларда Қозоғистон Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзини Элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарурлигини эслатамиз.

Ўз навбатида, мазкур ФИРИБГАРлар томонидан ўзини «Дипломатик ваколатхона ходимиман» деб таништирган ҳолатлар кузатилса Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8(7172) 95-45-87; Олмаота шаҳрида: +8(727) 390-26-16 ва Ақтау шаҳрида: +8(729) 277-71-17) ёки Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси қисқа рақами (115), Қозоғистон Республикаси полицияси (102) рақамларга мурожаат қилишингиз сўраймиз», дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×