27.7 C
Узбекистан
Четверг, 30 мая, 2024

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти Лионел Галлиез, ХНИ Бошқаруви аъзолари, минтақавий комиссиялар президентлари, шу жумладан, ХНИнинг Осиё ишлари комиссияси Президенти — Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров иштирок этмоқда.

Мазкур нуфузли халқаро тадбирда Д.Ашуров тақдимот қилди ва тадбир иштирокчиларини Янги Ўзбекистоннинг нотариатининг тизими ва соҳада олиб борилган ислоҳотлар билан таништирди. Халқаро тадбир доирасида Ўзбекистон ва Доминика нотариат тизимлари ўртасида муносабатни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки давлатнинг нотариат тизими раҳбарлари томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон нотариати соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро майдонда эътироф этилмоқда, ХНИга аъзоликка номзод давлатлар нотариат тизимларида Ўзбекистон тажрибаси оммалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Нотариуслар Иттифоқи (UINL-Union Internacional del Notariado Latino) 1948 йил 2 октябрь куни Аргентинанинг Буэнос-Айресс шаҳрида ташкил топган бўлиб, барча беш қитъадан жами 91 мамлакат нотариусларни бирлаштирувчи халқаро ташкилот ҳисобланади.

Ушбу нодавлат ташкилотнинг асосий вазифаси – бутун дунё бўйлаб лотин нотариати тизими асосий тамойилларини, нотариал функциялар ва фаолиятни тарғиб қилиш, мувофиқлаштириш ва ривожлантиришдан иборатдир.

Ўзбекистон Нотариал палатаси 2021 йил 3 декабрь куни Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг 91-аъзоси ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×