13.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 26 мая, 2024

Польшадан Ўзбекистонга мунтазам рейслар қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Польшанинг “LOT Polish Airlines”авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Кеча, 13 март куни Варшава аэропортидан Тошкентга биринчи мунтазам парвоз амалга оширилди. Парвоз 6 соат давом этган. 

Тошкент халқаро аэропортида янги йўналишнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

“Ўзбекистон дунёдаги энг қизиқарли мамлакатлардан бири бўлиб, Польша ва Европадан келган йўловчиларга жуда кўп нарсаларни таклиф қила олади. Биз бу йўналишни Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда очдик. Қулай транзит пункти бўлган Варшаванинг Шопин эропортидан Тошкент йўловчилари бизнинг йўналишлар тармоғимизда мавжуд бўлган Европа ёки Шимолий Американинг 80 га яқин шаҳарларига етиб боришлари мумкин”, деди авиакомпания бош директори Михал Фиёл.

“Пандемиядан сўнг Ўзбекистон фуқаролари учун Европа шаҳарларига, европаликлар учун эса Ўзбекистон шаҳарларига парвозларни очган биринчи Европа авиакомпанияси бўлди бу”, — деди «Uzbekistan Airpots» раҳбари Жавлонбек Умарходжаев .

Тошкент –  Варшава – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари Боеинг 737 МАХ 8 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Апрель ва май ойларида авиаташувчи, чоршанба кунлари Варшавага режалаштирилган қайтиш билан, сешанба кунлари ушбу йўналиш бўйича қўшимча парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.  

МАНБА: DARAKCHI.UZ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 4 ойда 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган

Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.  Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида ФҲДЁ органларида 63,9...

Больше похожих статей

×