Кеча Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етказиб берилди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.
Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона C гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир», B гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди.
Ҳозирги кунга қадар вазни 13,4 тоннага тенг бўлган мазкур дори воситалари Мисрдан мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.