27.7 C
Узбекистан
Понедельник, 6 мая, 2024

Бухорода юз берган чақнаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши тан жароҳати олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Бугун, 1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, “Ёшлик” МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тахмин ыилинмоқда.

Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган. Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмда боғча опа болаларни калтаклаб, бармоғига игна санчди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача...

Больше похожих статей

×