28.4 C
Узбекистан
Понедельник, 13 мая, 2024

Камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омиллари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилда аҳолининг камбағаллик даражаси ва унга таъсир этган омилларни таҳлил қилди.

Маълумот учун: таҳлил жараёнида Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Статистика агентлиги маълумотларидан фойдаланилди.

Ўзбекистонда камбағаллик даражасини камайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда ушбу кўрсаткич 14,1 фоиздан 11,0 фоизгача пасайди. Бундай натижага эришилишига бир қатор омиллар таъсир этган.

Асосий омиллар сифатида қуйидагиларни қайд этиш лозим:
➖ 2023-йилда мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишга эришилди ва у 2022-йилдагига нисбатан 6,0 фоизни ташкил этди. Бу даврда инфляция даражасининг ошиши нисбатан секинлашди (12,3 фоиздан 8,8 фоизгача). Шундан келиб чиқиб, аҳолининг энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан харид қобилияти ошишига эришилди;
➖ аҳолининг умумий даромадлари 2023-йилда 2022-йилдагига нисбатан 115,0 фоизга ошди. Аҳолининг умумий даромадида меҳнатдан олинадиган даромадларнинг 61,6 фоиздан 64,0 фоизга ўсиши ҳам аҳоли камбағаллик даражасининг пасайишига таъсир кўрсатди;
➖ таҳлил даврида ўртача ойлик иш ҳақи сезиларли даражада, яъни 2022-йилдагига нисбатан 117,2 фоизга ошиб, 4 551,4 минг сўмни ташкил этди. Ушбу тенденцияни деярли барча ҳудудларда ва соҳаларда кузатиш мумкин. 2023-йилнинг 1-майидан бошлаб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг сўмдан 980 минг сўмга, 1-декабрдан бошлаб эса 1 050 минг сўмга оширилди. Умуман олганда, ўтган йил мобайнида иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори жами 14,0 фоизга ошди.

Камбағалликни қисқартиришга бевосита таъсир этган омиллар қуйидагилардан иборат:
➖ камбағалликни қисқартиришдаги энг муҳим омил бу аҳоли бандлик даражасини ошириш, ишсизликни қисқартиришдир. Шу нуқтаи назардан, 2023-йилда 4,1 млн. кишининг бандлиги таъминланди. Бунинг 2,3 млн. нафари доимий ва мавсумий ишларга, 112,8 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 1,6 млн. нафари эса ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига иш билан таъминланди;
➖ “20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида 6 745 та тадбиркорлик субъекти билан 455,0 минг кишининг бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди;
➖ 472 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳасига 10 трлн. сўм имтиёзли кредит ва 73 минг нафар ишсиз фуқарога 356 млрд. сўм субсидия ажратилди;
➖ камбағалликни қисқартириш мақсадида маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 241,3 минг нафар фуқарога қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш учун ижара асосида ер майдонлари ажратилди;
➖ камбағал оилаларда ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўргатишга эътибор янада кучайтирилди. Жумладан, ўтган йилда 181 минг нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди ва 183,8 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди;

“Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ, 2024-йилда камбағаллик даражасини 10,0 фоизгача тушириш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.  Республикамиз бўйича жорий...

Больше похожих статей

×