22.3 C
Узбекистан
Четверг, 16 мая, 2024

Ўзбекистон гендер тенглигини таъминлашда қандай натижаларга эришди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) дан бири бўйича эришилган натижаларни таҳлил қилди.

Бешинчи мақсад бўлган «Гендер тенглигини таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» 9 та вазифа ва 10 та кўрсаткични ўз ичига олади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашга қаратилган қатор қонунлар қабул қилинди. Улар:
➖ “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун;
➖ “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун;
➖ “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун;

  • Оила кодексига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар.

2030-йилгача барча соҳалар ва даражаларда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенглик тамойилини жорий этишга нисбатан комплекс ёндашувни кўзда тутувчи Ўзбекистонда гендер тенглиги стратегияси ва 2022-2026 йилларда мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш миллий дастури тасдиқланди.

Натижада турли идораларда аёллар эгаллаб турган ўринлар улуши ортди. Хусусан:

  • Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аёл депутатлар улуши 2018-йилдаги 12,6 фоиздан 2022-йилда 32,0 фоизга, Олий Мажлис Сенатида 20,0 фоиздан 25,0 фоизга ошди;
  • таҳлил қилинаётган даврда раҳбар лавозимидаги аёлларнинг улуши 27,0 фоиздан 28,2 фоизга ошди.

2018-2022 йилларда бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилди:
➖ 20-24 ёш оралиғидаги аёллар ўртасида 18 ёшга тўлмасдан қонуний ва ноқонуний турмуш қурган аёллар улуши 2018-йилда 2,85 фоизни ташкил этган бўлса, 2022-йилда 0,05 фоизга камайди;
➖ 15-19 ёш оралиғидаги хотин-қизлар ўртасида жинсий муносабатлар, ҳомиладорликдан сақловчи воситалар ва репродуктив саломатликни сақлаш хизматларидан фойдаланиш бўйича мустақил қарорларни қабул қилувчилар (2021-2022 йиллардаги MICS кузатуви натижалари бўйича) 54,7 фоизни ташкил қилади;
➖ 25 ва ундан катта ёшдаги аёлларнинг олий таълим даражаси (уй хўжаликлари танланма кузатувларига асосан ва тегишли гуруҳларга нисбатан) 2018-йилдаги 12,7 фоиздан 2022-йилда 13,8 фоизга ошди;
➖ кўриб чиқилаётган даврда эркаклар ва аёлларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўртасидаги фарқ 38,6 фоиздан 34,0 фоизга камайди;
➖ “Аёллар, бизнес ва қонун” глобал индексида Ўзбекистоннинг рейтинги 6,2 баллга яхшиланиб, 2022-йилда (жами 100 баллдан) 70,6 баллни ташкил этди;
➖ Gender Data Compass томонидан 2022-йилда эълон қилинган гендер маълумотларининг мавжудлиги рейтингида Ўзбекистон дунёда 185 та мамлакат орасида 56-ўринни, Марказий Осиёда эса 3-ўринни эгаллади. Open Data Watch маълумотларининг очиқлиги рейтингида мамлакат Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўринни ва дунёнинг 195 та давлати орасида 30-ўринни эгаллади.

5-мақсаднинг бажарилиши “Ўзбекистон-2030” стратегияси мақсадлари билан узвий равишда боғлиқ бўлиб, унда мамлакда гендер тенглигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилган ва қуйидаги вазифалар белгиланган:
➖ хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзини ўзи банд қилишида кўмаклашиш;
➖ аёлларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоялаш;
➖ хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
➖ жойларда хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни сотишда кўмаклашиш, улар ўртасида тадбикорликни ривожлантириш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев  БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков...

Больше похожих статей

×