26.4 C
Узбекистан
Среда, 15 мая, 2024

Тошкент ва Варшава ўртасида мунтазам рейслар йўлга қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

LOT Polish Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.

Польша авиакомпанияси Тошкент ва Варшавани мунтазам ҳаво қатновлари билан боғлайди, биринчи йўловчи рейси 14 мартга белгиланган.

Тошкент — Варшава — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта: душанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing 737 MAX 8 самолётларида амалга оширилади.

Авиаташувчи апрель ва май ойларида қўшимча парвозларни амалга ошириш режасини ҳам эълон қилди. Қўшимча рейс ҳафтанинг сешанба куни Варшава — Тошкент йўналишида, қайтиш эса чоршанба куни бўлади.

«Биз Варшавани ўтказиш пункти сифатида танлаган транзит йўловчилар учун ҳам, охирги манзили Польша пойтахти бўлганлар учун ҳам қулай жадвал ишлаб чиқдик. Варшава орқали транзит қилаётганлар 4 соатдан камроқ вақт ичида қулай уланишлар билан LOT Polish Airlines`нинг Скандинавия, Ғарбий ва Марказий Европадаги кенг йўналиш тармоқларидан фойдаланишлари мумкин», — деди авиакомпания бош директори Михал Фиёл.

LOT Polish Airlines Польшанинг 1929 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Варшавада жойлашган авиакомпаниясидир. У дунёдаги энг қадимги, йирик ва аъзолар сони кўп бўлган — Star Alliance аъзоси ҳисобланади. Авиакомпания паркига 80 га яқин самолётлар киради ва унинг йўналишлар тармоғи 100 дан ортиқ йўналишларни ўз ичига олади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қашқадарёда 119 нафар масъул жазоланди, улардан 22 нафари лавозимидан озод этилди

Шу йилнинг 13 май куни ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод қилди. Бу...

Больше похожих статей

×