29.1 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Тошкент ҳавоси ифлосланиш бўйича дунёда кучли учликда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

13 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида маълум қилинди.

Билдирилишича, пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан қарийб 28,4 баравар юқори кўрсаткични кўрсатмоқда. Ҳаво ифлосланишининг бундай даражаси ўта зарарли деб баҳоланиб, бу каби об-ҳавода астма касаллиги борлар, қариялар ва болалар ташқарида тиббий ниқоб тақиши, имкон қадар очиқ ҳаводаги машғулотларини камайтириши, уйда бўлганида деразаларни ёпиши тавсия этилади.

Прогнозларга кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш кўрсаткичи 11-12-13 февраль куни энг юқори, 196 ҳаво сифати индексини кўрсатади. Қолган кунлари ифлосланиш даражаси бироз пасайиши кутилмоқда.

Мутахассислар шаҳар ҳавосининг ифлосланишига автомобилларнинг ҳаддан ташқари кўплиги, эски моделдаги машиналар ҳавога кўпроқ зарарли моддалар чиқариши, шунингдек, фабрикалар, заводлар, саноат ҳудудлари ҳамда электр станцияларидан чиқадиган тутунларни сабаб қилиб келтиришмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди

Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар...

Больше похожих статей

×