37.9 C
Узбекистан
Вторник, 14 мая, 2024

Ўзбекистонда телефон сўзлашувларини эшитиш учун электрон санкция бериш тизими жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури айтилди.

Лойиҳага кўра, давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотлар билан боғлиқ ишларда электрон санкция берилмайди.

Лойиҳада кўрсатилишича, бундай таклиф Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан киритилган.

Шунингдек, “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши бўйича Қуролли Кучлар, соҳага масъул бошқа вазирлик ва идораларнинг киберхавфсизлик ҳамда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш бўйича салоҳиятини кескин ошириш мақсадида:

киберхавфсизлик инфратузилмаси муҳим элементлари ҳисобланувчи ахборот тизимлари аттестацияси ва экспертизаси учун ҳар бир вазирлик ва идорада масъул шахслар жавобгарлиги белгиланади;

мазкур йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларини замонавий таҳдид ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш чоралари кўриб борилади;

мамлакатнинг рақамли ва ҳарбий-тиббий инфратузилмасини такомиллаштириш, масъул идораларни замонавий техника ва тиббиёт аппаратуралари билан босқичма-босқич таъминлаш дастури амалга оширилади;

фуқаролар шахсий маълумотларининг ҳимоясини кафолатли таъминлаш, банк ва тўлов тизимлари учун фирибгарликка қарши ва замонавий биометрик тизимлари жорий этилади.

Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14 февралгача давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда Хитойнинг 3 та нуфузли университетининг филиали очилади

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ҳамкорлик доирасида 13...

Больше похожих статей

×