24.1 C
Узбекистан
Вторник, 7 мая, 2024

Тошкент вилоятининг пойтахтга чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хавфлар бўйича синов ишларини ўтказиш учун Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади.

Мақсадли дастурлар доирасида жами 1,5 мингта ижтимоий соҳа ва инфратузилма обектлари ҳамда 80 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, 45 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 635 та кўп қаватли уйлар қурилади.

Компетенцияни ривожлантириш институтида 10 та соҳа йўналишлари бўйича 8 минг нафарга яқин мутахассислар фаолиятини сертификатлаш учун ўқув машғулотлари ўтказилади.

Ҳудудлардаги 3 863 та кўп қаватли уйда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Хусусан, 1 002 та уйнинг том қисми, 2 464 та кириш йўлаклари, 1 635 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик тизимлари, 413 та уйнинг ички муҳандислик тармоқлари, 865 та  уйнинг фасад қисми, 2 538 та электр шитлари таъмирланади ва 523 та лифт янгиланади. Инвестиция дастури доирасида 9 та қозонхона ва 79 км иссиқлик тармоқларида қурилиш-реконструкция ишлари бажарилади. Натижада ҳудудлардаги 475 та кўп қаватли уйлар ва 41 та ижтимоий соҳа обектлариниинг иссиқлик таъминоти яхшиланади.

Андижон, Жиззах ва Фарғона шаҳарларидаги 3 та “Янги Ўзбекистон” массивида 10 минг хонадонли 165 та кўп қаватли уйларни кўмир ёқилғили иссиқлик қозонхоналари орқали иситиш йўлга қўйилади.

Соҳани рақамлаштириш даражасини ошириш мақсадида, иссиқлик таъминоти соҳасига биллинг тизими жорий қилинади, шунингдек, “Шаҳарсозлик геоахборот тизими” ва “Менинг ҳудудим” электрон платформаси ҳамда Инструментал-техник текширув ва Муҳандислик-геологик тадқиқотлар натижалари бўйича ягона реестрлар ишга туширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмда боғча опа болаларни калтаклаб, бармоғига игна санчди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача...

Больше похожих статей

×