37.9 C
Узбекистан
Вторник, 14 мая, 2024

Президент Халқ қабулхоналари: “Мақсадимиз – Халқ розилиги”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари асос солган халқ билан мулоқот тизими бугун минглаб одамларнинг йилларки ҳал этилмай келган масаласига ечим топмоқда. Энди давлат идоралари қуйига, маҳаллага тушиб, фуқаро дарду ташвишларини ўрганаётгани, ҳар бир муаммога комплекс ечим топаётгани, айниқса, аҳоли кайфиятида, яшаш шароининг яхшиланиб боришида ўзининг ифодасини топмоқда. Бу ўринда ижтимоий масалаларнинг ечим топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ҳам салмоқли қисмини ушбу йўналишдаги муаммолар ташкил этади. Ўтган 2023 йил пойтахт туманларида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Мисол учун, Чилонзор тумани “Катта Қозирабод” маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож, қарамоғида ногиронлиги бор фарзанди бўлган, боқучиси йўқ Мазина Акромова хонадони ўта таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди. Бемор фарзанди боис ҳеч қаерда ишлашга имкони бўлмаган, айни пайтда пенсияга чиққан онахон ўз уйини таъмирлашга қурби етмади. Унинг мурожаати туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилгач, ҳомийлар жалб этилган ҳолда онахоннинг уйи таъмирлаб берилди. Албатта, бундай эътибордан онахон чексиз миннатдор.

Учтепа тумани “Жарбулоқ” маҳалласида истқомат қилувчи1993 йилда туғилган Равшан Йўлдошев узоқ йиллар жигар циррози ҳасталиги билан курашиб келди. Аммо дард ғолиб келиб, бу навқирон йигитни тўшакка михлади. Уч нафар шириндан-шакар қизалоқларнинг отасида зудлик билан жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ва хорижда даволатиш зарур эди. Аммо бунга оиланинг моддий имкони йўқ. Мурожаатлардан сўнг “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан ажратилган 156 милион сўм ҳисобига Равшан ака Ҳиндистонга олиб борилиб, жигар трансполантацияси амалиёти ўтказилди. Қайғули кунлар ортда қолди, қаҳрамонимиз соғайиш жараёнида. Ўз фарзанди бағрига қайтган ота-онанинг қувончи чексиз.

Шайхонтоҳурлик Усмонали Қосимов ва унинг синглиси Ҳофиза Шамсиддиновалар болаликдан ногирон. Усмонали умуман ҳаракатлана олмайди, туман Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатдан сўнг унга ногиронлик араваси ажратилди, шунингдек, бу ижтимоий кўмакка муҳтож оилага туман Халқ қабулхонаси ташаббуси билан домий фойдаланиб боришлари учун тадбиркорни жалб қилган ҳолда пластик карта берилди ва ҳар ойда 850 000 сўмдан маблағ тушиб турилибди. Шунингдек бу норгионлиги бўлган фуқаролар ота-оналари давлат томонидан Умра зиёратига юборилди.

“Камолон” маҳалласида туғма ногронлиги бўлган Фотима ва Зуҳра Шавкатжоновалар ёлғиз она парваришида. Бу оиланинг ҳам яқингача ўз ошёни йўқ эди, мурожаатлардан сўнг субсидия асосида шинам хонадон топширилди. Бу қизалоқлар махсус мусиқа мактабида таълим олишмоқда, ниятлари санъаткор бўлиш.

Сергелидан мурожаат қилган Владимер Нерусков икки томонлама тизза бўғимлари коксартрози билан оғриб келади, протезлаш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун яхшигина маблағ зарур. Фуқаронинг туман Халқ қабулхонасига қилган мурожаатидан сўнг унга “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан 45 миллион сўм ажратилди. Тез орада бу отахонда жарроҳлик ўтказилади. Шунингдек, “Янги сергели” маҳалласида яшовчи қўл-оёқ фалажлиги касаллиги билан 2021 йилда туғилган Муҳаммад Зиёвуддиновни даволаниши учун 16 миллион сўм ажратилди.

Бундан ташқари, аҳолининг коммунал масалалрга оид мурожаатларига ҳам ижобий ечим топилди. Жумладан, Чилонзор кўчаси 81-уйда яшовчи фуқароларнинг туман Халқ қабулхонасига қилган мурожаатлари асосида мазкур уйнинг том қисми тўлиқ профнастил қопламаси билан ёпилди, ушбу кўп қаватли уй атрофи обод қиёфа касб этди, Шунингдек, “Яккатут” маҳалласидаги 20-21-22-23 уйларнинг муҳандислик тармоқлари яхшилангач, иссиқлик таъминоти тикланди

Маълмуот ўрнида шуни айтиш керакки, Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналарига 2023 йилда 169 867  та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 66 346 таси ижобий ҳал этилди, Мурожаатларнинг 18 352 таси ижтимоий масалага тааллуқли бўлиб, 95 %, яъни 17,983 таси ижобий ечимини топди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда Хитойнинг 3 та нуфузли университетининг филиали очилади

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ҳамкорлик доирасида 13...

Больше похожих статей

×