17.6 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳимоя қилишда ижтимоий шартнома қандай аҳамиятга эга?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари хорижий тажрибалар асосида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳимоя қилишда ижтимоий шартнома (келишув) ларнинг аҳамиятини ўрганиб чиқди.

2022-йилда БМТ Тараққиёт дастури ва Оксфорд камбағалликни қисқартириш ва инсон тараққиёти ташаббуслари маркази ҳамкорликда эълон қилган ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб 1,2 млрд. киши кўп ўлчамли камбағаллик мезонлари бўйича камбағал ҳаёт кечирмоқда ва уларнинг аксарияти суткасига 2,15 АҚШ долларидан кам даромад топаяпти.

Халқаро тажрибада Conditional cash transfer (шартли нақд пул ўтказиш) деб таърифланувчи ижтимоий келишув дастурлари мавжуд бўлиб, одатда камбағалликни қисқартириш учун кам таъминланган аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб қўлланилади.

Ижтимоий келишувлар эҳтиёжманд аҳолига кўмаклашган ҳолда инсон капиталини ривожлантириш орқали келгуси авлод учун “ижтимоий лифт” вазифасини бажаради. Бундан ташқари, ижтимоий шартномалар камбағалликнинг гендер тафовутини яхшилашда ёрдам беради.

Бразилияда 90-йиллардан бошлаб “Bolsa Família” дастури йўлга қўйилган. Унга кўра, камбағал уй хўжаликларининг болалари (6 ёшдан 15 ёшгача) мунтазам мактабга қатнаса ҳамда 6 ёшигача эмланган бўлсагина нафақа олиш имкониятига эга бўлади.

Туркияда ижтимоий келишув механизмларида тиббиёт ва таълим соҳасига устуворлик берилган. Масалан, кам таъминланган оналарга мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан 9 ой давомида бепул тиббий ва моддий ёрдам (нафақа) берилади. Бундан ташқари, 5 ёшгача бўлган болаларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан ота-оналарга тиббий ва пул ёрдами кўрсатилади. Шунингдек, камбағаллик туфайли болаларнинг мактабга қатновини таъминлай олмайдиган оилаларга давоматни тўлиқ таъминлаганида нафақа берилади.

Россия Федерацияси статистика хизмати маълумотларига кўра, 2022-йил давомида мамлакатда 281,8 мингта ижтимоий шартнома тузилиб, 981,2 минг нафар фуқаро қамраб олинган. Йил охирида ижтимоий шартнома орқали ёрдам олганларнинг даромадлари ўртача 1,6 баравар ошган.

Ўзбекистонда ҳам эҳтиёжманд оилаларга 70 дан ортиқ турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Лекин мазкур жараёнда ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланувчиларнинг аниқ масъулияти ва мажбурияти белгиланмаган ва барча хизматлар тўлиқ электрон тарзда кўрсатилмайди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнга очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш” бўйича мақсадлар белгилаб олинган.

Хулоса сифатида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги барча механизмларни тўлиқ қамраб оладиган, томонларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда мажбуриятлари белгилаб олинадиган, ҳар бир эҳтиёжманд оила (ёки фуқаро) билан индивидуал тузиладиган ижтимоий шартнома тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Шартномаларни қуйидаги йўналишларда тузиш тавсия этилади:
➖ эҳтиёжманд оила ёки фуқаро билан бандликни таъминлаш соҳасида;
➖ касб-ҳунар, хорижий тилни ўрганиш ёки тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш соҳасида;
➖ ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш соҳасида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш...

Больше похожих статей

×