18.3 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

Маҳалла  ҳақида  янги  китоб

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор ватанимизда тинчлик ва аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз фахрланамиз. Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган бу идоранинг нуфузини ошириш, уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги йилларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Шавкат  Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Суратда: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев доим халқ билан бирга, доим халқ орасида

Юқоридаги суратда камтарона, қўлини одоб билан кўксига қўйиб турган аёлни Тошкент шаҳрида кўплар яхши билишади: кўп йиллардан буён навқирон Янги ҳаёт туманидаги “Ал-Фарғоний” маҳалласининг раиси бўлиб ишлаётган Наргиза Исоқова “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” ва “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари билан мукофотланган. Унинг ибратли ишлари, маҳаллада олиб борилаётган ободончилик ва кўкаламзорлаштиришдаги ижобий ўзгаришлар, маҳаллада олиб борилаётган   маданий-маърифий ишлардан телевидение, бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кўплар хабардор.

Маҳаллада 30 дан зиёд миллат вакиллари, эҳтиёжмандлар, қаровчиси йўқ кексалар истиқомат қилади. Уларга ҳам моддий ҳам маънавий мададкор бўлишнинг, оғирини енгил қилишнинг ўзи бўлмайди. Маҳалла қатор йиллар давомида шаҳарнинг намунали маҳаллалар сафидан ўрин олиб келмоқда…

Айни кунларда Президентимизнинг 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни ислоҳ қилиш ҳақидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири катта кўтаринки руҳда “Ал-Фарғоний” маҳалласида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундан иборат бўлдики, унда маҳалланинг 25 йиллиги нишонланди, маҳалла раисининг Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Халқаро Антик дунё илмий академиясининг академиги Каримбеков Қобилбек тақризи билан чоп этилган китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди (Наргиза Исоқова. Маҳаллам – фахрим, ифтихорим. Тошкент. “Мумтоз сўз”.2023 й.)

Н.Исоқованинг “Маҳаллам – фахрим, ифтихорим” деб номланган китоби кўп йиллик дилдаги армон, режа ва мақсадларнинг мевасидир. Унда ўзи раҳбарлик қилаётган маҳалла  мисолида кўрган ва билган хотиралари, маҳаллада олиб бораётган саъй-ҳаракатлари  ёрқин  акс эттирилган. Буни китобдаги : “Ал-Фарғоний” маҳалла фуқаролар йиғини ҳақида маълумот”, “Маҳалла ноёб ижтимоий тузилма”, “Маҳалла мадҳияси”, “Тарихнинг таърифи”, “Алломалар сарвари”, “Хотира боқийдир”, “Ишонч ва ижро”, “Катта оила – маҳалла етакчисиман”, “Маҳалламнинг барҳаёт сиймолари”, “Изтиробли, машаққатли ва адолатли онлар” ва бошқа боблардан билса бўлади.

Китобда, шунингдек “Юртдошлар эътирофлари” бўлими ҳам бор. Унда маҳалла ҳамда унинг раҳбари ҳақидаги республика журналистларининг отахони Собир Қурбонов, социология фанлари доктори профессор Тошпўлат Матибаев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти совриндори, профессор Муҳаммадали Абдуқундузов,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Халқаро Антик дунё илмий академиясининг академиги Каримбеков Қобилбек, маҳалла фаоллари  ва бошқаларнинг мақолаларини ўқиш мумкин.

Ўйлаймизки, Н.Исоқованинг “Маҳаллам – фахрим, ифтихорим” деб номланган китобини маҳалла тизими ходимлари, маҳаллалар билан ҳамкорлик қиладиган тегишли ташкилот ва муассаса вакиллари катта қизиқиш билан ўқишади  ҳамда китобда  акс этган кўп йиллик тажриба уларнинг фаолиятида ҳам асқотади.

Носир Тоиров,

Ўзбекистон журналистлари уюшмаси аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×