22.3 C
Узбекистан
Четверг, 16 мая, 2024

Европа Иттифоқида «TikTok»ни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўтарилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Финляндия парламенти аъзоси Ханна Косонен Хитой ҳукуматининг эҳтимолий жосуслиги туфайли «TikTok» ижтимоий тармоғини тўлиқ тақиқлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда унинг ҳукуматга йўллаган мурожаатида айтилган.

«Хитой Коммунистик партияси назорати остидаги компания томонидан яратилган «TikTok» жосуслик, болалар ва ёшлар саломатлиги, жамоат тартибини бузиш туфайли хавфли. Ғарбнинг бир қанча расмийлари жосусликни тасдиқлаган ҳолда «TikTok»ни иш телефонларига юклаб олишни тақиқлаган», — дейилади депутатнинг мактубида.

«Ҳозирда биргина Финляндияда бир ярим миллион фойдаланувчи бир ярим миллион микрофон ва камералар ёрдамида Хитой давлатига маълумот юборади. Виртуал жосуслик илова билан самарали бўлади, одамларга нисбатан анъанавий жосуслик эса бу миқёсга яқинлашмайди», — дейди Ханна Косонен.

Асосий таҳдидлардан бири, парламентарийнинг фикрича, илова алгоритми фойдаланувчига қандай контент кўрсатилишини белгилаб беради.

«Хитойнинг ўзи фуқароларига бундай иловадан фойдаланишга рухсат бермайди. Шунинг ўзи ҳам Европа Иттифоқида жиддий сигнал бўлиши бўлиши керак», — дея таъкидлайди Косонен.

Шу муносабат билан у ҳукуматга «TikTok»нинг мамлакатдаги фаолияти билан боғлиқ хавфларни тушунадими ёки йўқми деган бир қатор саволларни беради:«Ҳукумат «TikTok» финлар, айниқса Финляндия болалари ва ёшлари саломатлиги ва хавфсизлигига таҳдид соладиган хавф-хатарларга қандай муносабатда бўлади? Ҳукумат бутун Европа Иттифоқи ва/ёки Финляндияда «TikTok»ни тақиқлаш орқали фуқароларни ҳимоя қилиш учун чора кўрмоқчими?

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден мамлакатда «TikTok» ижтимоий тармоғини тақиқловчи қонун лойиҳасини имзолаган ва шунга қарамай, ундан сайловолди ташвиқотида фойдаланишда давом этган эди.

«Байден маъмурияти ўз сайловолди кампаниясида «TikTok»дан фойдаланишда «TikTok» тақиқини қўллаб-қувватлаётгани аниқ иккиюзламачиликдир. Менимча, бу унинг ва унинг халқи «TikTok»нинг кучи ва зарурлигини билишидан далолат беради», деди ушбу тармоқда танилган блогер Калил Грин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев  БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков...

Больше похожих статей

×