29.4 C
Узбекистан
Вторник, 15 июля, 2025

“Афросиёб” электропоезди йўл созловчини босиб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқда Самарқандда “Афросиёб” электропоезди бир кишини босиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумот берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 27 декабрь куни тахминан соат 11:26 лар атрофида “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК га қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида содир бўлган.

Шу йўлда темир йўлдаги камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш.Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчилар биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишган.

Йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири томонидан берилган огоҳлантириш ишораларига қарамай темир йўл изи ичи орқали бригада олдига қайтган. У ортидан келаётган “Афросиёб” электропоезди машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини эшитмаган.

Натижада, Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли “Афросиёб” электропоезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган. Оқибатда, у воқеа жойида вафот этган.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×