10.5 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

Ҳокимият органларининг очиқ ахборот рейтинги эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июл ва декабр ойларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди.

Унга кўра, 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.

Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.

Мониторинг натижаларига кўра, Рақамли технологиялар, Адлия, Ички ишлар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари фаолияти ахборот жиҳатдан очиқлик талабларига мос келган ҳолда юқори ўринларни эгаллаган. Ва аксинча, Транспорт, Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Маданият вазирликлари қуйи кўрсаткичларни қайд этган.

Мониторинг натижалари қуйидагича (кўрсаткичлари фоизда):

  1. Рақамли технологиялар вазирлиги — 0.9643
  2. Адлия вазирлиги — 0.9617
  3. Ички ишлар вазирлиги — 0.8089
  4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 0.7196
  5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 0.5907
  6. Энергетика вазирлиги — 0.5892
  7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 0.5753
  8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 0.5722
  9. Ташқи ишлар вазирлиги — 0.5651
  10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — 0.5603
  11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 0.4882
  12. Мудофаа вазирлиги — 0.4343
  13. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 0.4166
  14. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 0.3968
  15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 0.3936
  16. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 0.3655
  17. Сув хўжалиги вазирлиги — 0.3544
  18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 0.3308
  19. Транспорт вазирлиги — 0.2674
  20. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 0.2368
  21. Маданият вазирлиги — 0.1575

Таъкидланишича, вазирликлар тўғрисида 2023 йилда электрон ОАВда эълон қилинган мақолалар сони ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсган. Шу билан бирга, танқидий муносабатлар нисбатида пасайиш кузатилмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг июль-сентябрь ойларида автомобиллар нархи таҳлил қилинди

2024-йилнинг август ойида автомобиллар нархи июль ойидагига нисбатан ошган бўлсада, сентябрь ойида нархларда пасайиш кузатилди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар ("Lacetti", "Cobalt",...

Больше похожих статей

×