37 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

Ўзбекистонда ОТМга киришда имтиёз берадиган яна бир кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

 22 декабрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таклифи билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича қарори муҳокамага қўйилди.

Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида ўқийдиган ўғил болалар мукофотланади.

У билан тақдирланганларга 2 йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча 3 балл;
  • биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш (ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда).

Нишон ҳар йили 30 июнь — «Ёшлар куни»да ғолибларга тантанали равишда топширилади.

Қарор муҳокамаси 2024 йил 6 январгача давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×