10.6 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев талаба ёшлар билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Фискал институтда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Қўмита Раиси давлат солиқ хизмати органлари ходимлари, шунингдек, тизим таркибидаги таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари орасида катта салоҳиятга эга, ғайратли, ёш кадрлар кўплигини таъкидлади. Келажакда солиқ соҳасини ривожлантиришда ёшларга катта умид боғлангани қайд этилди.

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев йиғилиш иштирокчилари билан ўз шахсий тажрибаси билан ўртоқлашар экан, соҳада меҳнат қилаётган ҳар бир шахс зиммасига юклатилган масъулият, солиқ ходимига қўйиладиган замонавий касбий талаблар ҳақида ҳам сўз юритди.

Солиқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган муштарак мақсадлар йўлида янада ташаббускор ва фидойи бўлишга чорлаб, бу борада ёшларнинг ғояларини қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлигини билдирди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда иштирокчлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди.

Фискал институт 3-босқич талабалари —  Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби А.Абдураҳимов ва Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси Т.Абдураимовага Институт ректори номидан нотебоок тақдим этилди.

Ш.Кудбиев Ғаллаорол тумани солиқ инспекциясида ишлаш истагини билдирган ёшлардан бирининг иштиёқини қўллаб-қувватлаган ҳолда уни ишга қабул қилиш юзасидан топшириқ берди.

Шунингдек, маҳалла тизимида яхши кўрсаткичлар қайд этиб келаётган яна бир ёш ходимнинг унвони бир поғона оширилишини маълум қилди.

Иштирокчи ёшлар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан солиқ тизимининг маҳаллага туширилиши чин маънодаги халқчил ислоҳот эканлигини таъкидлади.

Ёшлардан бири тенгдошларига қарата солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш давлат олдидаги бурчи эканлигини аҳоли онгига сингдириш муҳим вазифаларидан бири эканлигини айтди.

Хусусан, маҳаллаларнинг тадбиркорлик салоҳияти ва аҳоли солиқ маданиятининг ошишида маҳаллаларга бириктирилган ходимларнинг билим ва тажрибаси алоҳида аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Учрашув сўнггида солиқ хизмати органларидаги самарали меҳнати, ўз касбига садоқати, юклатилган вазифаларни виждонан бажариб, фаоллиги ва ташаббускорлиги билан 2023 йил давомида тенгдошларига ўрнак, намуна  бўлиб келаётга бир гуруҳ ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Она тилини билиш даражаси умумий таълим даражаси ва иккинчи чет тилини ўрганишга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан она тилини билиш даражасининг умумий таълим даражасига...

Больше похожих статей

×