Ўзбекистон Президентнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.
Давлат раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида истиқомат қилаётган 38 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, вилоят ҳокими Муротжон Aзимов ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ажратилган уйлар калитини ўз эгаларига топширди. Президент қарори ижросини таъминланиши ортидан вилоятда яшовчи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яна 38 нафари янги йилни ўз хонадонларида кутиб олишадиган бўлди.
“Давлатимиз раҳбари бизга шунчалик кучли еътибор қаратганларки, қашқадарёлик биз каби ёшларни бир оила деб қарасак, барчамиз олий таълим муассасаларида таҳсил олиб, уй-жой билан таъминланиб келмоқдамиз. Менда шундай тушунча борки, ҳатто ўз ота-онангиз ҳам барча фарзандларига бирдек шароит яратиб беролмайди. Президентимиз еса барча ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улкан имкониятлар туҳфа қилмоқда. Биз бу яхшиликларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз тараққиёти йўлида дадил қадам ташлаймиз”, — дейди Муниса Тошниёзова.
Маълумот ўрнида жорий йилнинг 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан ҳам 30 нафар ёшларга уй топширилган эди.