26.4 C
Узбекистан
Вторник, 13 мая, 2025

Об-ҳаво туфайли Намангандан учиши керак бўлган халқаро рейслар Тошкентдан йўлга қўйилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона водийсидаги об-ҳаво шароити туфайли рейсларга чекловлар яратилди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида HY9801/9802 Наманган – Перм – Наманган, HY9805/9806 Наманган – Самара – Наманган йўналишлари ўзгартирилган жадвал бўйича Тошкент халқаро аэропортигада амалга оширилади.

ҲЙ9801/9802 авиақатновлари, Тошкент — Перм — Тошкент йўналиши бўйича:

Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 9:00;

Пермга учиб келиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да;

Пермдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 15:00 да;

Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 18:10 да.

ҲЙ9805/9806 авиақатновлари, Тошкент — Самара — Тошкент йўналиши бўйича:

Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 19:35;

Самарага учиб келиш маҳаллий вақт билан 23:05 да;

Самарадан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 01:05 (эртаси кун);

Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 04:30 (эртаси куни).

Қайд этилишича, юқоридаги рейслар йўловчиларига рейсларни рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб кетишлари тавсия этилади. Россия шаҳарларидан юқорида кўрсатилган рейслар бўйича саёҳат қилаётган йўловчилар Тошкент аэропортига етиб келганларида мустақил равишда муқобил транспортда Наманганга боришлари тавсия этилади.

Рейслар вақти ўзгартирилган йўловчилар учун, жарима тўловларисиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта брон қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдори тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов...

Больше похожих статей

×