10.6 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

Ҳилола Умарова таълим тизимидаги фаол ва ёш ўқитувчилар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тизимдаги ёш педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Вазир учрашув давомида иштирокчилар томонидан берилган қатор саволлар, жумладан:

— ёшларнинг вазир бўлиш учун инсон қандай хислатларга эга бўлиш кераклиги;

— соҳа раҳбари сифатида тизимда қандай ўзгаришларни амалга оширгани;

— келгуси йилга мўлжалланган режаларнинг энг муҳим учтаси қайсилар эканлиги;

— жорий йилда амалиётга жорий этилган янги баҳолаш тизимининг ўзига хос жиҳатлари;

— мактаб битирув баҳоларининг олий ўқув юртларига киришдаги таъсири тўғрисидаги кўплаб саволларга батафсил жавоб бериб ўтди.

Учрашувда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари фаол ўқитувчи ва ўқувчилари, қатор мусобақа ва турнирлар ғолиблари вазирликнинг махсус дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Маълумот учун: Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда вазир ўринбосарларига бириктирилган Тошкент шаҳридаги 41 нафар, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 146 нафар ёшлар билан ўтказилган учрашувларда ёшларнинг кўплаб муаммоларига ижобий ечим топилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Она тилини билиш даражаси умумий таълим даражаси ва иккинчи чет тилини ўрганишга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан она тилини билиш даражасининг умумий таълим даражасига...

Больше похожих статей

×