28.3 C
Узбекистан
Вторник, 13 мая, 2025

Фарғонада 3 нафар боксчига вилоят ҳокими уй совға қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғонада  йил давомида халқаро майдонларда юқори натижаларга эришган спортчилар тақдирланди.

Ўзбекистонни халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган 54 нафар спортчига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев, жаҳон чемпионати совриндорлари Лазизбек Мулложонов ва Навбаҳор Ҳамидоваларга Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудидан хонадон ажратиш сертификатлари тақдим этилди.

Мамлакатимиз тарихида илк бор камондан отиш бўйича Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган камондан ўқ отиш бўйича Осиё кубоги соҳибаси Зиёдахон Абдусатторова, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган IV Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳамда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмаси соҳибларига айланган Моҳигул Ҳамдамова, Ёрқинбек Одилов, Дилафруз Аҳмаджонова, Азизбек Абдулҳабибовларга 50 миллион сўмдан, IV Пара Осиё ўйинлари чемпионлари Иродахон Рустамова ва Шаҳинахон Йигиталиеваларга 40 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

Спортнинг турли йўналишларида жорий йилда бўлиб ўтган Осиё ва жаҳон чемпионатларида, IV Пара Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан ўрин олган қатор спортчилар 10 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача миқдорда пул мукофотларига эга бўлдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов...

Больше похожих статей

×