30.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 6 июля, 2025

Солиқ қўмитаси тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 18 декабр куни Савдо-саноат палатасида чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Солиқ қўмитаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирок этди.

Муҳокамада тадбиркорларнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашмагани учун жавобгарлик чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилди.

Ўтказилган давра суҳбатида кўтарилган масалалар хусусан, маркировка ва интеграция жараёнларида учраётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан солиқ хизмати органлари ва тадбиркорлик субектлари ўртасида учрашув ташкил этилиши маълум қилинди.  

Учрашув 2023 йил 21 декабр (пайшанба) соат 15:00да Солиқ қўмитасининг “Янги технологиялар” илмий-ахборот марказида бўлиб ўтади.  

Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирлари бўйича ҳудудий солиқ органлари томонидан чиқарилган қарорлар устидан шикоятларни кўриб чиқиш учун “Солиқ текшируви юзасидан шикоят” Телеграм боти ишга туширилди.  

Тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддаси қўлланилиши билан боғлиқ чораларини юмшатишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланган. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×