14.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Чирчиқда қиймати 50 млн долларлик алюмин қадоқлаш корхонаси ишга тушади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Йиғилишда мамлакатимизда машҳур брендлар остида маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Мисол учун, келгуси йил октябрда Чирчиқда қиймати 50 миллион долларлик йилига 2,5 миллион дона бўлган алюмин қадоқлаш корхонаси ишга тушади.

Бу нафақат салқин ичимликлар, балки косметика, маиший кимё, озиқ-овқат йўналишидаги брендлар учун тайёр хом ашё базаси.

Шу муносабат билан ўнлаб нуфузли брендлар билан ишлаб, уларни Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўриш топширилди.

Умуман, брендларни жалб қилиш бўйича янгича ёндашувларни жорий қилинади:

— нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш харажатлари қоплаб берилади;

— машҳур брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун, маҳаллийлаштиришни камида 60 фоизга етказиш шарти билан улар учун зарур бўлган барча хом ашёлар божхона тўловларидан озод қилинади;

— маҳсулотини камида 30 фоизини бренд остида ишлаб чиқарадиган маҳаллий тадбиркорларга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган имтиёз ва енгилликлар берилади;

— йирик брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислардан Ўзбекистонда ишлаганлик учун тўловлар ундирилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×