37.4 C
Узбекистан
Вторник, 1 июля, 2025

Ўзбекистонда фарзандининг контрактини тўловчи ота-оналар даромад солиғини тўлашдан озод қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига профессионал ва олий таълим олишни янада рағбатлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда. Яъни, фарзанди республикадаги профессионал ва олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган солиқ тўловчи унинг ўқишига йўналтирган маблағлар қисми учун даромад солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу имтиёздан фақатгина талаба фарзанди 26 ёшга тўлмаган ота-оналар фойдаланар эди.

Эндиликда, мазкур тартибнинг жорий этилиши билан ота-оналарга фарзандларининг ёшидан қатъий назар уларнинг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлари қисмига солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×