11.3 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Водий вилоятларига автобензин  ҳажми оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши ва Фарғона водийсида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига қўйилган вақтинчалик чекловлар сабабли Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти истеъмолчиларининг автобензинга бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошди.  Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Юзага келган мазкур ортиқча талабларни қондириш мақсадида бугунги кунда Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларининг автобензин ишлаб чиқариш қувватлари 3,3 минг тоннадан 4,0 минг тоннага оширилди ёки ўртача кунлик 700 тонна қўшимча автобензин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, Россия Федерациясидан импорт асосида “SDK Group And“ корхонаси томонидан олиб келинаётган АИ-92 К5 русумидаги автобензин ҳажми оширилди.

Бу билан ички бозорда биржа савдоларига чиқариладиган автобензин миқдори савдосини оширишга эришилди.

Ўтган 2022-2023 йилги аномал совуқ давридаги талаблардан келиб чиқиб, Фарғона водийсидаги АЁҚШларга етказиб бериладиган кунлик автобензин ҳажми 400 тоннадан ўртача 800 тоннага оширилди.

Бунинг учун талаб этиладиган 7,8 минг тонна автобензин захираси Фарғона водийси учун сафарбар этилди.

Юқоридагилардан ташқари, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилган автобензиннинг асосий қисми Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб берилиши таъминланмоқда.

Жорий ойнинг 13 санасида “Ўзбекнефтгаз” жамияти томонидан Фарғона водийсидаги АЁҚШларга жами 929 тонна жумладан, Андижон вилоятида 503 тонна, Наманган вилоятида 202 тонна ва Фарғона вилоятида 224 тонна автобензин етказиб берилди.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида Фарғона водийсида “call centre” ишга туширилди. Энди истеъмолчилар ҳафтанинг 7 куни давомида соат 08:00 дан 20:00 гача нефть базалар билан боғланиб, автобензин таъминоти бўйича маълумот олишлари мумкин бўлади.

Андижон вилояти – (90) 759-00-27;
Наманган вилояти – (97) 251-70-00;
Фарғона вилояти – (73) 244-78-80.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×