26.9 C
Узбекистан
Среда, 2 июля, 2025

Қозоғистонда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги трассада автобусда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

Хабарда айтилишича, жанубий ҳудуддан якшаба куни Астана шаҳрига йўлга чиққан автобус йўл тўсиб қўйилгани сабабли тўхтаб қолган. Балқашда қаттиқ совуқ туфайли бир кун тўхташга мажбур бўлган. Йўловчилар бутун вақтни автобусда ўтказган. Сешанба куни ҳаракатни давом эттирган, лекин қаттиқ совуқ туфайли яна Темиртаудан ташқарида тўхтаган.

Фуқаролар энг яқин аҳоли пунктига етиб боришда ёрдам сўраб полицияга мурожаат қилган. Ёнилғи заҳираси ва ўзлари билан олиб келган пуллари ҳам тугаб қолган. Бундан ташқари, қандли диабетга чалинган аёлнинг дори-дармони тугаб қолиб, ёрдам кўрсатиш зарурати юзага келган.

Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус хизмат машиналари ҳамроҳлигида Осакаровка қишлоғига етиб борган. У ерда одамлар маданият марказига жойлаштирилиб, ухлаш жойлари ва иссиқ овқат билан таъминланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×