29.2 C
Узбекистан
Пятница, 9 мая, 2025

Тошкентдан бир нечта вилоятларга қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,520участниковПодписаться
- Advertisement -

Бироз аввал, талабалар учун барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларга 50 фоиз чегирма эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда чипталар сотилиб бўлгач, талабаларга поезд учун чегирма эълон қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ изоҳ берди

Маълумки, АСУ Экспресс тизимида йўловчи поездларга чипталар 45 кун олдиндан сотувга чиқади. Янги йил байрами олдидан йўловчилар оқими ортиб, талабалар, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар ўз манзилларига етиб бориш ва байрамни оила даврасида нишонлаш учун темир йўл транспортидан фойдаланади.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларни байрам олди кунларда манзилларига хавфсиз етказиш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча поездлар қўйилиши режалаштирилмоқда. Булар “Тошкент — Урганч”, “Тошкент — Нукус”, “Тошкент — Самарқанд”, “Тошкент — Қарши” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови жорий этилади. Бу ҳақида қўшимча маълумот берилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, электрон тарзда 1 сутка мобайнида талабалар томонидан 1000 га яқин чипталар расмийлаштирилди.

«Чегирмали чипталарни талабалар ҳозир ҳам электрон тарзда харид қилишлари мумкин. Қўшимча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар ҳам уланади. Барча тадбирлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Йўловчилардан саросимага берилмасликни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×