27.4 C
Узбекистан
Суббота, 10 мая, 2025

Тошкент вилоятида «кўкатлар» ичидан қиймати 200 млн. сўмдан ошиқ пиротехника воситалари яширилгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ва ИИВ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ҳамда йўл патруль хизмати ходимлари ёрдамида кенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона Матбуот хизмати хабар бермоқда.



Тадбир давомида Тошкент вилояти “Чинор” йўл патруль хизмати масканида, фуқаро  бошқарувидаги “КИА” русумли бўлган юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Ходимларни чалғитиш мақсадида автотранспорт юк хонасининг олди қисмига хуфиёна тарзда кўкатлар остида 9 дона картон қутиларда пиротехника воситалари  яширилганлиги аниқланди. Суриштирув ишлар давомида ушбу пиротехника воситалари хорижда ишлаб чиқарилган ва четдан ноқонуний олиб кирилганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган салкам 86 минг дона пиротехника воситаларининг умумий қиймати 200 млн. сўмдан ошмоқда.



Ҳозирда, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×