27.4 C
Узбекистан
Суббота, 10 мая, 2025

Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаро Д.Е.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Э. (муқаддам судланган) фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига “E.E.” хорижий корхонасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 3,6 млн сўмини қўлга киритиб, 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×