27.4 C
Узбекистан
Суббота, 10 мая, 2025

Ўзбекистон солиқ хизмати мутахассислари Япония тажрибасини ўрганмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Солиқ қўмитаси делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб, ишчи ташриф билан бўлиб, Жанубий Корея ва Японияда солиқ соҳасига инновацияларни жорий этиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганишди, дея хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати. 

Осиё тараққиёт банки кўмагида ташкил этилган солиқ ислоҳоти бўйича билим ва тажриба алмашиш дастури Японияда давом этди.

Япония Миллий солиқ агентлиги ва Миллий солиқ коллежига борган ўзбекистонлик ва покистонлик меҳмонлар Японияда солиқ тизимини норматив-ҳуқуқий тартибга солиш, солиқларни таснифлаш, солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш ва солиқ аудитини ўтказиш тартиби ҳақида маълумотларга эга бўлди.

Япония Миллий солиқ хизматининг миссияси солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини тўғри ва изчил бажаришга кўмаклашишга қаратилгани ҳамда адолатли солиққа тортиш ва кенг кўламли солиқ хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилаётгани қайд этилди.

Тақдимотлар давомида жисмоний шахслар ва корпорациялар ўртасидаги интизомсиз солиқ тўловчиларга эътибор қаратилиб, қонун ҳужжатларига риоя қилганлар учун оддий хатоларни тузатиш имкониятини берувчи комплаэнс-хавф тизимининг таснифи тақдим этилди.

Хорижлик экспертлар солиқларни ўз вақтида тўлаш ва солиқ қарзларини тезкорлик билан қоплаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга батафсил тўхталиб ўтди.

Шу муносабат билан Япония солиқ хизмати ахборот кампанияларини ўтказиш (ОАВда чиқишлар, тематик рисолаларни тарқатиш, Веб-ТАХ-ТВ кўрсатувлари, видеодарслар ва брифинглар, салл-марказ операторлари томонидан шахсий эслатма қўнғироқлари, СМС-хабарнома ва бошқалар), солиқ тўловчиларга онлайн ва офлайн режимда, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда чат-ботлар орқали маслаҳатлар бериш, аҳолининг турли ёш гуруҳлари ўртасида маърифий тадбирлар (Солиқ ҳақида ўйланг ҳафталиги), танловлар ва викториналар ўтказишга катта эътибор қаратмоқда.

Тадбирлар якунида делегациялар вакиллари солиқ сиёсати соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва солиқ саводхонлиги даражасини ошириш бўйича биргаликда самарали стратегияларни ишлаб чиқиш юзасидан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×