27.4 C
Узбекистан
Суббота, 10 мая, 2025

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша Президенти Анжей Дудага ишонч ёрлиқларини топширди.

Тақдимот маросими Польша раҳбарининг расмий қароргоҳи – Варшавадаги Белведере саройида бўлиб ўтди.

Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Польша Президенти барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни яна-да фаоллаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Польша Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва истиқболли ҳамкор деб билиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Полша ҳамкорлиги, айниқса, савдо-иқтисодий соҳада сезиларли даражада мустаҳкамланиб, янги ва амалий мазмун билан тўлдирилди. Польша ишбилармон доираларида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш ортиб бормоқда. Икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун салмоқли салоҳият мавжуд.

Польшалик генерал Владислав Андерснинг аскарлари дафн этилган масканни обод этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирилди.

Ишонч ёрлиқлари топширилгандан сўнг элчи Варшавадаги Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросими қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси 7 ноябрь куни Варшавага ташриф буюрган эди. Бунга қадар у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули лавозимларида ишлаган. Дипломат 38 ёшда. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×