26.1 C
Узбекистан
Пятница, 9 мая, 2025

Ўзбекистоннинг 15 та йирик мультимодал логистика марказлари халқаро қуруқлик портлари мақомини олиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистондаги йирик мультимодал логистика марказларини «Қуруқлик портлари» халқаро келишувига қўшиш ҳамда уларга халқаро қуруқлик портлари мақомини бериш юзасидан БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP)га таклиф берилди.

Аввал хабар берилганидек, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясида бўлиб ўтаётган «Қуруқлик портлари ва мультимодал транспорт» бўйича экспертлар учрашувида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Б.Холматов иштирок этмоқда.

Учрашувда республикамиздаги 15 та йирик мультимодал логистика марказларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан ўтказилган ўрганишлар тўғрисида маълумот берилди ва уларни халқаро логистика тизимига интеграциясини амалга ошириш мақсадида халқаро келишувнинг иловасига қўшиш юзасидан тегишли таклиф берилди.

Маълумот ўрнида: Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги логистика марказларини БМТнинг «Қуруқлик портлари» халқаро келишуви талабларига мувофиқ келиши юзасидан ўрганиш олиб борган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×