0.6 C
Узбекистан
Суббота, 2 марта, 2024

Ангрен кўмир омбори мудири қамоққа олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,120участниковПодписаться
- Advertisement -

Ангрен кўмир омбори мудири Музаффар Эргашев, «Кўмир таъминот» МЧЖ мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Ўзбеккўмир» АЖ хабар берган.

Унга кўра, Ангрен кўмир омборига жорий йилнинг июнь ойидан ноябрь ойига қадар 25 112 тонна кўмир маҳсулотлари қабул қилиб олинган. Ҳисоботларда ушбу кўмирнинг 21 411 тоннаси ижтимоий соҳа муассасалари ва аҳолига имтиёзли нархларда тарқатилгани ҳамда жорий йилнинг 11 ноябр ҳолатига омборда қолдиқ 3700 тонна кўмир борлиги акс эттирилган.

«Ўзбеккўмир» АЖ бош геологининг 2023 йил 11 ноябрдаги Ангрен кўмир омборида ўтказилган маркшейдерлик ўлчовидаги хулосасига кўра, омборда жами 1805 тонна кўмир қолдиқда мавжудлиги кўрсатилган. Бу орқали омбор мудири Музаффар Эргашев ўзига ишониб топширилган 569 млн сўмлик 1895 тонна кўмирни растрата йўли билан талон-торож қилиб, ўзлаштириб юборгани аниқланган.

Шунингдек,  3 млрд 88 млн сўм бюджет маблағлари растрата қилиш орқали талон-торож қилинган.

Бундан ташқари, жамиятнинг товарлар кирим ва чиқим амалиётлари таҳлил қилинганида тегишли қонун талабларига зид равишда жамият томонидан катта миқдордаги бензин ва дизел ёқилғиси, шунингдек, нефт маҳсулотлари лицензия ва бошқа ҳужжатларсиз реализация қилингани аниқланган.

Ушбу ҳолатлар бўйича Ангрен кўмир омбори мудири Музаффар Эргашев ва бошқаларга, шунингдек, «Кўмир таъминот» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гиёҳванд моддалар топиб олганда ёки бегона шахснинг нимадир яшираётганига гувоҳ бўлганда қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ?

▪️ зудлик билан 102 рақамига қўнғироқ қилиш ёки Telegram бот (@stopnarko_bot) орқали хабар бериш; ▪️ яширилган гиёҳванд моддалар жойлашувини кўрсатиш...

Больше похожих статей

×