30.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

Самарқандда қарийб 5 млрд сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь савдосига чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан мавжуд тезкор маълумотларга асосан вилоят ИИБ ЖҚБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олдини олиш борасида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида Тошкент вилояти, Паркент туманида фаолият юритувчи “B.G.” МЧЖ таъсисчиси М.О. ва унинг шериги Ш.Ж. Самарқанд шаҳри, “Мададкор” МФЙ ҳудудида жойлашган уйнинг омборхонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 30 хил турдаги 134 597 дона умумий баҳоси 4 млрд 945 млн сўмлик алкоголь маҳсулотини Самарқанд шаҳрида ўтказиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ушбу алкоголь маҳсулотларининг акциз маркалари қалбакилиги ҳамда истеъмолга яроқсиз эканлиги қайд этилган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×