32.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

Машҳур Euronews телеканали Ўзбекистонда хусусий авиацияни ривожланиши ҳақида Air Samarkand авиакомпанияси мисолида мақола тайёрлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Европанинг Euronews телеканали янги авиакомпания мисолида Ўзбекистонда хусусий авиацияни ривожланиши бўйича таҳлилий мақола эълон қилди.

Euronews каналида таъкидланишича, янги авиакомпания Самарқандга чет эллик меҳмонларни янада кўпроқ жалб қилиш учун ёрдам беради.

“Янги авиакомпанияни яратиш одатда маълум бир тижорат хавфини келтириб чиқаради. Аммо Air Samarkand компаниясига келсак, бизнинг арсеналимизда сайёҳлар ва ишбилармон меҳмонларни жалб қилиш учун кенг имкониятлар мавжуд. Бизнинг жаҳон даражасидаги мактабларимиз ва университетларимиз ушбу минтақага бутун дунёдан талабаларни жалб қилади. Air Samarkand Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги янги сайёҳлик, маданий, бизнес ва таълим маркази сифатида ривожланишига ёрдам беради”, — дейди Air Samarkand компанияси бош директори Антон Ходжаян.

Кейинги 12 ой ичида Air Samarkand Самарқанддан бир қатор йўналишларга чартер ва режали рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, келгуси йил бошида Туркия, Ветнам, Малайзия, Индонезия ва Хитой шаҳарларига парвозлар бошланади ва 2024 йилда уларга Европа шаҳарлари ҳам қўшилади.

Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар туризм соҳасида хусусий ташаббусларнинг сезиларли даражада ошишига олиб келди. Самарқанддаги хусусий капитал Air Samarkand каби янги авиакомпанияларни ривожлантириш орқали шаҳар аеропорти ва транспорт алоқаларини яхшилаш имконини берди. Ушбу ташаббус Самарқанднинг туризм, савдо, илмий тадқиқотлар ва бошқа фаолиятни ривожлантириш салоҳиятини очишга қаратилган.

Замонавий аеропорт, сайёҳлик мажмуаси қурилиши ва ҳозирда янги авиакомпанияларнинг ишга туширилиши Самарқанд шаҳрининг дунё сайёҳлик харитасида муносиб ўрин эгаллашига яхши пойдевор яратмоқда.https://ru.euronews.com/travel/2023/12/06/air-samarkand-dlya-razvitiya-turizma-v-samarkande-sozdana-novaya-aviakompaniya

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×