17.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 20 октября, 2024

Миллий гвардия ходими одам савдоси учун 5 йилга қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “е”, “з” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этган Р.О.га (исм-шарифлар ўзгартирилган) беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Воқеа тафсилоти ҳақида гапирадиган бўлсак, Р.О. Миллий гвардияга қарашли Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасида назоратчи вазифасида ишлаган. Олий маълумотли, оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлган бу кимса оқибатни ўйламагани учун жиноят йўлига кирган.

2022 йилнинг август ойида Р.О. “Telegram”да берилган эълонни ўқиб қолади. Унда пойтахтдаги хонадонлардан бирида массаж хизмати кўрсатилаётгани ҳақида маълумот берилган эди. Р. эълондаги қизни кўриб, ёқтириб қолади ва у билан танишишга қарор қилади. Эртаси куни эълон бўйича ўша хонадонга борганда эшикни эълонга қўйилган расмдаги қиз эмас, бошқа бири очади. Ўзини “Зарина” деб таништирган, кейинчалик ҳақиқий исми маълум бўлган Фарзона расмдаги қиз опаси Севара эканини, у ҳозир уйда йўқлигини айтади.

Аммо Р.О. қиз рекламага бошқа расмни қўйиб, одамларни алдаган, деган фикрга боради ва жаҳл отига минади. Фарзонага ўзини ички ишлар тизимида ходимларнинг фаолиятини ўрганувчи шахсий хавфсизлик хизмати ходими, деб таништиради. Ҳудудда ишлаётган профилактика инспектори ёки бошқа бирон-бир ички ишлар ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотлар бор-йўқлигини сўрайди.

Шундан сўнг Фарзона опаси Севарага қўнғироқ қилади ва у билан гаплашишини сўрайди. Р.О. Севарага ўзини ички ишлар тизимида шахсий хавфсизлик бўйича ходим деб таништириб, Ички ишлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот бериб турса, ўзининг ҳимояси остига олиши, фоҳишалик билан шуғулланишига халақит берадиган ички ишлар ходимларидан қўриқлашини айтади. Севара ўзини ҳеч ким безовта қилмаётганини билдиради. Шундан кейин Р. С. Ё. билан танишиб, гаплашиб юради.

Бир гал учрашганларида Севара Р.О.га яшаш ва ижара ҳақи учун пул топишга қийналаётганидан ёзғиради, моддий аҳволини яхшилаб олиш учун Туркия давлатида яшовчи холасининг олдига кетмоқчи эканини айтади. 

 Хорижда яхшигина пул топишнинг имкони бор, – дейди Р.О. унга жавобан. – Сенга ёрдам бераман. Мадина исмли танишим Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланади. Хоҳласанг, унинг олдига юборишим мумкин. 

Бир неча кундан сўнг Севара Р.О.нинг таклифига рози эканини айтади. Анчадан бери жувонни қармоғига илинтириш пайида юрган Р.О. учун ишқий мақсадини амалга оширишда бу айни муддао бўлиб туюлади. У Севарани ўзи билан тоғли ҳудудга дам олиш учун боришга ундайди. Аммо эркакнинг таклиф ва талабини турли баҳоналарни важ қилган жувон рад этади. Бундан ғазабланган Р.О. жувонни қўрқита бош­лайди. 

Пўписадан ваҳимага тушган опа-сингил Р.О.дан қутилсак, деган мақсадда яшаш жойини ўзгартиради. Бироқ Р.О. уларнинг янги ижара уйини ҳам топиб боради.

– Ўша сенга айтган танишим Мадина хорижда фоҳишалик билан шуғулланиб, яхшигина пул топибди, – дейди у бир сафар келганида. – Яқинда Тошкентга қайтиб, уй олмоқчи эмиш.

Ижарада яшаш учун уй ахтариб юриш жонига тегиб кетган Севара бу гапни эшитгач, Мадинага ҳаваси келиб кетади. Орадан бир неча кун ўтгач, Р.О. Севарага қўнғироқ қилиб, хорижга чиқиш учун фуқаролик паспорти олишни буюради. Тез орада виза билан авиачипта тайёр бўлишини айтиб, бунинг учун Мадинага 2 минг 600 АҚШ доллари бериши кераклигини уқтиради.

– Кейинчалик ишлаб топган пулинг­нинг эллик фоизини Мадинанинг опахони бўлган уй эгасига берасан, қолган эллик фоизи ўзингники, – дейди Р. Омон­тошев. – Сени Дубайга жўнатганим учун менга ҳам 2 минг АҚШ доллари юборишинг керак.

Бўлиб ўтган ана шу суҳбатдан сўнг Р.О. жувонга танишининг телефон рақамини беради, “Telegram” орқали у билан гаплашиб олиши лозимлигини айтади. Севара Мадина билан боғланиб, у ердаги тартиб ҳақида сўраганида Р.О.нинг айтганларига айнан ўхшаш жавоб олади. 

Севара обдон ўйлаб кўриб, Р.О. ўзини фоҳишабозлик билан шуғулланувчи шахсларга сотиб юбораётганини тушуниб етади ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага ариза билан мурожаат қилади. Шу орада Р.О.нинг хориждаги таниши Севаранинг номига виза ҳамда “Тошкент – Дубай” йўналиши бўйича учувчи самол­ётга чипта олиб, уларни “Telegram” орқали юборади.

Одамфурушлик ортидан бойиш илинжида юрган Р.О. 2022 йилнинг 29 октябрь куни тонгги соат беш­ларда Севарани Тошкент халқ­аро аэропортидан Дубай шаҳрига кузатиб қўяётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинади.

Бутун дунё мамлакатлари, жумладан, юртимизда ҳам одам савдосига қарши кенг қамровли кураш олиб борилаётган бир пайтда Р.О.нинг Миллий гвардия ходими бўлгани ҳолда ушбу жиноятга қарши курашиш, унинг олдини олиш чораларини кўриш ўрнига бундай оғир қилмишга қўл урганини асло оқлаб бўлмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×